Ўзбекистон МТЖ аъзоси водий клубига қайтди

“Қўқон-1912” жамоаси бугундан мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлади.

Бу сафарги йиғин аввалдан режа қилинганидек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун Тошкент шаҳрида тўпланишди ҳамда дастлабки машғулотларини ўтказишди. “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотлардан жамоа мухлисларини хурсанд қиладиган хушхабар бор.

“Қўқон-1912” жамоасининг бугунги машғулотларига қўқонлик футбол мухлисларининг севимли футболчиси, жамоадаги ажойиб ўйинлари билан машҳур бўлган, икки карра Осиё чемпиони Жавоҳир Сидиқов қўшилди.

Жамоа мураббийлари Тошкентдаги йиғинда асосан тактик машғулотларга, жамоавий ўйинни ташкил қилишга кўпроқ урғу берадилар. Мазкур ўқув-йиғини давомида учта назорат ўйинини ташкил қилиш режа қилинган. 

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!