Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади (фотогалерея)
Аввал хабар берганимиздек, Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида бўладиган ўртоқлик учрашувларига тайёргарликни бошлаб юборди.
8 октябрь куни терма жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс “Пахтакор” стадионида соат 18.00 да бошланади.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга 32 нафар футболчини жалб этди. Пандемия сабабли юзага келган бир неча ойлик танаффусдан сўнг, хорижий чемпионатларда тўп сураётган бир қатор ҳамюртларимиз ҳам ушбу ўртоқлик ўйинларига чақирув олган.
Қуйида терма жамоамизнинг бугунги машғулотларидан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар
ФАҚАТ БУНИ СИЗ ВА МЕН КЎРА ОЛМАЙМИЗ. РАШИДОВ ГОНОР, КЕГАНДАЯМ ТЕРМАГА АГАР, КАРЬЕРАСИДА БИР ИККИТА ЎЙИН ДИМАСА, ЎЗИНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛАДИ, ХОЛОС! БУНИ СИЗГА СОБИҚ ФУБОЛИСТ СИФАТИДА ЭТВОММАН.