Ўзбекистон МТЖ эртага Қирғизистон билан ўйнайди. Бугун учрашувдан олдинги расмий машғулотлар 2 та майдонда ўтказилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур учрашув олдидан бугун ҳар икки жамоа расмий машғулот ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси соат 16:30да "Жар" стадионида машғулот ўтказади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Қирғизистон терма жамоаси эса соат 17:00да "Бунёдкор" академияси майдонида шуғулланади. ОАВ вакиллари машғулотнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиб бориш имконига эга бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!