Ўзбекистон МТЖ етакчиси жаҳон чемпионати саралашининг илк турини ўтказиб юборадиган бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаши биринчи турдан ўрин олган Туркманистонга қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди.

Терма жамоамиз етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов нафақат асосий таркиб, балки қайдномадан ҳам ўрин олмаган. Чунки футболчи клубининг охирги ўйинида оёғидан жароҳат олганди ва бу беллашувгача тиклана олмаган. Натижада Катанец Машариповни Туркманистон билан баҳсга жалб қилмади.

Грециянинг "Пансеррайкос" клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз 2-турда бўладиган Эронга қарши учрашувда иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, йиғинга чақирилган Умарбек Эшмуродов ҳам бетоблиги боис терма жамоа сафини тарк этган. 

Ўзбекистон МТЖга нега қўшимча 3 футболчи чақирилди? Машарипов ва Эшмуродов йиғинни тарк этадими? - Даврон Файзиевдан жавоб

photo_2023-06-11_19-33-16

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!