Ўзбекистон МТЖ футболчисига қизиқаётган Россия клуби яна кимларни трансфер қилмоқчи?
"Химки" кузатув кенгаши аъзоси Роман Терюшков жамоа "Фиорентина" ҳужумчиси Aлександр Кокорин ва эркин агент Юрий Жирковни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Бу ҳақда Sport24 хабар берди.
- Бизда кенгайтирилган рўйхат бор. Унда у ёки бу даражада эркин агентга айланган ёки келажакда жамоасини ўзгартириши мумкин бўлган ўйинчилар бор. Кокорин ва Жирков у ерда, аммо ҳозир бу мақсадли рўйхатдан бошқа нарса эмас. Кўп ўйинчилар мавжуд. Такрор айтаман. Aммо бу рўйхатдаги барча футболчиларга қизиқишимиз ҳали қоғозга туширилгани йўқ. Энди бу бизнинг мулоҳазаларимиздан бошқа нарса эмас. Aниқ маълумотлар йўқ, деди Терюшков.
Аввалроқ, сайтимиз орқали "Химки" Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевга қизиқиш билдираётгани борасида хабар бергандик.
Фикрлар