Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши тайёргарликни бошлади. 2 нафар футболчи якка тартибда шуғулланмоқда
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан эътиборан, Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мураббийлар штаби бугунги машғулотларда асосан, тикланиш машқларига урғу берди. Шунингдек, Вадим Абрамов футболчилар иштирокида бир қанча тактик режаларни синаб кўрди.
Лутфулло Тўраев оёқ мушакларида оғриқ сезгани сабабли, машғулотларни индивидуал тарзда давом эттирмоқда. Дарвозабонимиз Жавоҳир Илёсов ҳам қўл панжа соҳасидан жароҳат олгани туфайли Денис Иванков уни алоҳида шуғуллантирмоқда.
Фикрлар