Ўзбекистон МТЖ ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун БAAга жўнаб кетди

Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси йил ҳисобидан биринчи ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун БAAга йўл олди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон делегацияси бугун маҳаллий вақт билан соат 11.00 да Дубай халқаро аэропортига етиб боради ва "Crowne Plaza" меҳмонхонасига жойлашади.

МТЖ аъзолари куннинг иккинчи ярмида БAA футбол ассоциацияси майдонида дастлабки машғулотларни ўтказади.

Маълумот ўрнида, ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига тайёргарликни давом эттирадиган миллий жамоамиз аъзолари хориж сафари давомида 3 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!