Ўзбекистон МТЖ ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш содир бўлди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боради.
Бош мураббий Вадим Aбрамов мазкур йиғинга маҳаллий клублардан 26 нафар футболчини чақирган эди. ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра, таркибда ўзгаришлар юз берган.
Чақирув олган Хусниддин Ғофуров ва Бобур Aбдухолиқов Ўзбекистон Суперлигаси сўнгги тур баҳсларида жароҳат олганлиги ва йиғинда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.
Шу сабабли уларнинг ўрнига Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”) ҳамда Шохруз Норхонов (“Сўғдиёна”) машғулотларга жалб этилади.
Йиғин доирасида Миллий терма жамоамиз Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув 3 сентябьр куни соат 19.00 да “Локомотив” стадионида бошланади.
Фикрлар