Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик ўйинида Қирғизистондан устун келди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Беллашувда ҳамюртларимиз Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов ва Жамшид Искандеровнинг голлари эвазига ғалаба қозонди.

Ўзбекистон - Қирғизистон 3:1

Голлар: Игорь Сергеев 11, Достонбек Ҳамдамов 53, Жамшид Искадеров 80 - Фарҳод Мусабеков 30

Қуйида ўйиннинг матнли ва видеотрансляциясини кузатишингиз мумкин:

*** Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Яна бир неча дақиқалардан сўнг ўйин бошланади.

Футболчилар майдонга тушиб келишди.

1. Ўйин бошланди. Вакилларимиз дастлабки дақиқалардан тўпни назорат қилишга интилишмоқда.

5. Вадим Абрамов бугун аралаш таркибни майдонга туширгани учун футболчилар ҳозирча майдонга ва шерикларига кўрикишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳавфли ҳужум борасида ҳозирча гап бўлиши мумкин эмас.

11. Гооооооооооооооооооооооооолллллл. Ўнг қанотдан Аброр Исмоилов узатган тўпни Игорь Сергеев дарвозага киритиб, ҳисобни очди.

15. Қирғизистонликлар ҳам олдинга ўтишга уринишмоқда. Лекин яратилган кам сонли вазиятлар якунланмай қолмоқда...

20. Вакилларимиз гол урганларидан сўнг бироз бўшашишди. Балки бу мураббий томонидан синаб кўрилаётган тактика бўлиши мумкин. Чунки жамоа бундай пайтда бироз чекиниб, рақиб ҳужумини бартараф этиш орқали қарши ҳужумга отланиш мақсад қилингандир.

29. Рақиб футболчилари жарима майдони яқинидан тепган тўп йўл йўлакай ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

Бурчакдан оширилган тўпни ҳамюртларимиз қатараётган пайтларида тўп Фарҳод Мусабековга келиб тушди ва у кучли зарба билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Элдор Суюнов тўпни қайтарди, бироқ тўп ҳавода чизиқни кесиб ўтганлиги боис ҳакам майдон марказини кўрсатди.

35. Игорь Сергеев қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Рақиб сафида ҳаракат қилаётган АГМК посбони ҳужумчимизнинг уринишини бартараф этди.

38. Игорь Сергеев кетма-кет иккита зарба берди. меҳмонлар посбони қайтарган тўпни Азизбек Турғунбоев дарвоза кирита олмади.

42. Азизбек Турғунбоев вазиятлардан фойдалана олмаяпти ҳозирча, албатта. Аммо энг фаоллардан бири бўлиб турибди.

45. Биринчи тайм якунланди, танаффус. 

*** Иккинчи тайм бошланишидан аввал терма жамоамиз таркиби ўзгариш:

Азизбек Турғунбоев ўрнига Достонбек Ҳамдамов, Ислом Тўхтахўжаев ўрнига Рустамжон Ашурматов, Аброр Исмоилов ўрнига Икром Алибоев майдонга тушди.

53. Одил Аҳмедов майдон марказидан озгина ўтиб, ҳаволатиб тўпни Достонбек Ҳамдамовга етказди. Жарима майдонига кириб борган Ҳамдамов тўпни бир уринишда тўхтатиб, иккинчи ҳаракати билан дарвозага йўллади.

59. Одилжон Ҳамробеков ўрнига Лутфулла Тўраев майдонга тушди.

62. Қирғизистон таркибида 4 та ўзгариш амалга оширилди.

67. Терма жамоамиз ўйин темпини пасайтиришга уринмоқда, ҳудди биринчи таймда гол урилгандагидек ҳолат.

70. Хуршид Ғиёсов ўрнига Жамшид Искандеров майдонга тушди.

72. Икром Алибоев жарима майдонига кириб келди ва битта рақибни алдаб дарвозага зарба берди. Бироқ ноаниқ.

76. Вадим Абрамов шогирдлари секин-аста темпни кучайтиришмоқда. Марказ ва қанотлар фаоллашмоқда. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам жонланишди. Улар ҳам тўп учун курашларда устунликка эришишмоқда.

80. Гоооооооооооооооооооооооооооол. Достонбек Ҳамдамов ўнг қанотдан тез кетаётган тўпга етиб бориб жарима майдонига кириб бораётган Жамшид Искандеровга етказди. У эса ўнг оёғида тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади.

85. Қирғизистонлик футболчи жарима майдонида зарба берди. У тепган тўпни Элдор Суюнов эгаллаб олди.

89. Достонбек Ҳамдамовда қулай вазият пайдо бўлди. Бироқ футболчи гол ура олмади. 

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90+2. Учрашувнинг охирини ҳам терма жамоамиз ҳужумда ўтказмоқда.

90+3. Ўйин якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида қўшни Қирғизистонни мағлубиятга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Шокир
09/11/2019 17:28
Iltimos Igor sen TJ da oʻynamagin sen termaga tortmaysan.
Mahmudjon Junaydulloyev
09/11/2019 21:05
Terma jamoamizga o'z minnatdorchiligimni bildiraman. Kelgusi o'yinlarda ham zafarlar tilab qolaman!
Илхом Anvarov
09/11/2019 17:43
Абрамов В.К срочно меняй и больше не зови на сборы Сергеева и Тургунбоева!!! 2 единоличника, только думают как бы больше Шомуродова забить. Из за них не попадём на ЧМ2022. Это факт!
Аваз Бегматов
09/11/2019 16:52
Бошланди спорт каналдан
Аваз Бегматов
09/11/2019 16:43
Тагин ватан парварлик хакида гапиришганига улейми бу ярамасларни... Прямое эфир эмас саводсизлар, Прямой эфир буларди, чаласаводлар...
&
Surxon turon
09/11/2019 16:39
Спорт тв оберса бӯлди бизга
&
elmieltin7
09/11/2019 16:25
Axir TV'da kursatiladi diyilgandiku nimaga
Аваз Бегматов
09/11/2019 16:32
Халк билан асло иши йук тв дагиларни
&
09/11/2019 16:46
Kursatatkammi bulgar axir
Аваз Бегматов
09/11/2019 16:51
Сайта курсатар экан, трафигиз буса онлайн курасиз
&
09/11/2019 16:52
Yu boshlandi TV da
&
elmieltin7
09/11/2019 16:53
Yu boshlandi TV da
&
elmieltin7
09/11/2019 16:53
Yu boshlandi TV da