Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги саралашида 6 очко жамғарган. Аммо бу ҳозирча етарли эмас
Хабарингиз бор, Наманганда миллий терма жамоалар ўртасида Осиё Кубоги саралаш баҳслари ўтказилмоқда. "С" гуруҳ иштирокчилари ўртасида 2-тур учрашувлари якунланди.
Ўзбекистон ва Таиланд термалари Мальдив ороллари ва Шри-Ланкани таслим этиб, 6 очкодан тўплаган ҳолда турнир жадвалида қўшҳокимликни юзага келтирган. 14 июнь куни Ўзбекистон ва Таиланд ўзаро куч синашади ва биринчи ўрин масаласини ҳал этилади.
Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида айни пайтдаги 6 очко ҳали ҳеч қайси жамоага чиқишни кафолатламаслиги ва ҳаммаси 14 июнь куни ҳал бўлишини маълум қилди. Демак, охирги тур ўз-ўзидан гуруҳ финалига айланади.
Фикрлар