Ўзбекистон МТЖ йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “Бунёдкор” стадионидаги ўқув-машғулот йиғинига старт берилади.

Бош мураббий Вадим Aбрамов 10 августга қадар давом этадиган ушбу йиғинга 28 нафар футболчини жалб этган.

Шунингдек, Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугундан “Чиғатой” базасида йиғинга киришади.

Шу сабабли, 6 ва 9 август кунлари мазкур икки терма жамоа ўртасида ўзаро назорат учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, ўйинлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бозатау
04/08/2020 00:57
Yaqshi bolibti