Ўзбекистон МТЖ йиғинига 6 нафар легионер келиб қўшилди, "Пахтакор" футболчиси Ўзбекистонга қайтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай йиғинини давом эттирмоқда.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, легионерларимиз мазкур ўқув-машғулот йиғинига келиб қўшилган. "ОФК календарига мувофиқ, 24 январдан Осиёда терма жамоалар учун ФИФА кунлари бошланди. Хусусан, ўзбекистонлик легионер футболчилар ҳам терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилмоқда.

Бугун Иброҳимҳалил Йўлдошев, Отабек Шукуров, Азиз Ғаниев, Жалолиддин Машарипов, Шаҳбоз Умаров ва Элдор Шомуродов миллий терма жамоа сафидан жой олди.

Шунингдек, Аброр Исмоилов тиззасидан олган енгил жароҳати сабаб, шифокорлар тавсиясига кўра муддатидан олдин терма жамоа йиғинини тарк этди",-дейилади ташкилот хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!