Ўзбекистон МТЖнинг АҚШ сафаридаги муаммолар, Катанецнинг нега қолиб кетгани ва бошқалар борасида Даврон Файзиев шахсий фикрларини билдирди
Бир неча кундан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасининг АҚШ сафари олдидан юзага келган муаммолар кўпчиликнинг эътиборини тортган. Терма жамоанинг Тошкентдан учган вакиллари кечиккани, юкларнинг алмашиб қолиши ва бош мураббий Сречко Катанецнинг АҚШга йўл олмагани бораси ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида шахсий қарашларини баён этди.
- Терма жамоа ва кечикишлар ҳақида бир қанча постларга кўзим тушди. Бундай вазиятлар форс-мажор, яъни фавқулотда ҳолатлар қаторига киради. Биринчи рейс бир неча соат кечикиши, техник сабаб, бунга ҳеч ким аралаша олмайди.
Кейинги кунига хорижий авиакомпания юкларни жамоадан қабул қилиб олсада уларни адашиб манзилга вақтида етказмаганлиги, айнан шу компания вакиллари хатоси.
Катанец масаласи. Унда виза бор, қандайдир муаммоси бўлганда виза берилмасди. Қолаверса у Европа мамлакати фуқароси. Ўзбекистон билан боғлиқ сабаб йўқ. Лекин айнан АҚШга учиш олдидан уни қўшимча текширув учун ушлаб қолишди. Катта эҳтимол бизга келишдан аввалги иш жойларидаги фаолияти текширилган бўлса керак.
Авиация билан боғлиқ ҳолатларда барча бирдек тартибга бўйсинади. Жамоа вакилларининг иши барча делегация аъзоларининг ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш, вақтида гейтларга етиб келиш, юкларни белгиланган тартибда топшириш. Жамоа буларнинг ҳаммасини бажарди.
Спортда форс-мажорлар учраб туради. Хавида ҳам АҚШ визаси муаммоси бўлганди. Осиёдаги фаолияти билан боғлиқ ундаям. Мана, куни кеча Испания терма жамоаси юклари кечикибди. Эсингизда бўлса Хабиб дунёнинг энг кучли жангчиси бўлганда ҳам унинг отаси АҚШ визасини ололмаган. Бундай қийинчиликларни ўйлаб океан ортига бормаслик, рақиблар географиясини кенгайтирмаслик, кучлилар билан учрашишдан тийилиш тўғри эмас менимча. Ҳатто ютқазиш эҳтимоли катта бўлган тақдирда ҳам. Аргентина, Бразилия деярли тўлиқ таркиб билан қизғин мавсум ўртасида, ҳар ФИФА кунларида узоқ сафарлар қилишади. Футболнинг ажралмас қисми, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар
Бразилия 5
Италия 4
Германия 4
Аргентина 2
Уругвай 2
Франция 2
Испания 1
Англия 1