Ўзбекистон МТЖнинг якуний таркиби қачон эълон қилинади – ЎФА вакилидан жавоб
Хабарингиз бор, 30 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Унга кўра Вадим Абрамов 28 футболчини йиғинга жалб этгани маълум бўлди.
“Жар” стадионида вакилларимиз бир неча кундан бери машғулотлар олиб боришмоқда. ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Яманга қарши беллашувга ҳам вақт оз қолмоқда. Шу боис кўпчиликда терма жамоамизнинг якуний таркиби қачон эълон қилинади деган савол пайдо бўлмоқда. Биз эса шу савол билан “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиевга мурожаат қилдик.
Таниқли шарҳловчи эса 6 октябрда олимпия терма жамоамизга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркиби аниқ бўлиши ва шундан кейин 23 футболчидан иборат қайднома эълон қилинишини айтди.
Фикрлар