Ўзбекистон муайтай оламининг юлдузи Бокуда жанг қилади ( Видео)
Эртага, 24 декабрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўзига хос жанг кечаси бўлиб ўтади. Мазкур турнир профессионал кикбоксинг ҳамда ММА бўйича ташкил қилинмоқда.
Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу кечанинг марказий жангида Ўзбекистон муайтай оламининг ёрқин юлдузи, 3 карра жаҳон чемпиони Мавлонбек Қаҳҳоров рингга кўтарилади. У мезбонлар вакили Руслан Нагиевга қарши жанг қилади. Ҳа, озар кикбоксинг оламининг юлдузига қарши Қаҳҳоров 72,5 кг вазн тоифасида профессионал кикбоксинг бўйича баҳс юритади.
Бугун ушбу жанг аввалида вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар иккиси меъёрни бажарди ва эртага қизиқарли тўқнашувни гувоҳига айланамиз.Ўз ўрнида эса ҳамюртимизга ушбу муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Фикрлар