Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи учрашувда ҳам Мисрни мағлуб этди
Ads

Учрашув 3:2 ҳисобида терма жамоамиз аъзоларининг ғалабаси билан якунига етди. Голларга Ислом Қобилов, Азиз Ғаниев ва Бобур Абдухолиқовлар муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Андижонда бўлиб ўтган дастлабки ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 3:2

Голлар: Исломжон Қобилов (17 пен.), Азизжон Ғаниев (58), Бобур Абдухолиқов (66) - Аҳмад Ёсир (82)

Ўзбекистон ОТЖ: Умид Эргашев, Ислом Қобилов, Дилшод Саитов, Азиз Ғаниев (Абдулла Абдуллаев, 90+2), Шароф Муҳитдинов, Нурилло Тўхтасинов (Жасур Жалолиддинов, 83), Аброр Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Санжар Қодирқулов (Аббос Ғуломов, 75), Бобур Абдухолиқов (Асадбек Собиржонов, 70), Миржаҳон Мираҳмадов (Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90)

Миср ОТЖ: Муҳаммад Собҳи, Карим Яҳё (Аҳмад Саид, 46), Осама Жалол, Муҳаммад Собир (Муҳаммад Айман, 73), Носир Маҳер, Мустафо Муҳаммад, Аҳмад Рамазон, Муҳаммад Содиқ (Муҳаммад Абдулсалом, 31), Аммар Ҳамди, Салаҳ Муҳсин, Муҳаммад Ғанан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mansurjon
12/06/2019 08:41
G‘alaba muborak.Milliy termani o‘yinini ba'zi bir sabablarga ko‘ra ko‘ra olmadim. Lekin OTJni o‘yinida na jamoaviy na taktik o‘yin ko‘rindi. Bevosita stadionda ko‘rgan muxlis sifatida aytishim mumkinki murabbiy imzosi yo‘q. Gollarni barchasi individual xarakatlar sababli kiritildi. Jamoada iqtidorlar yetarli ekani bilinib turibdi. Ularni bitta g‘oya uchun birlashtirmagunga qadar shunday pala partish o‘yin ko‘rishda davom etaveramiz. Men futbol eksperti emasman. 20 yillik muhlis sifatidagi fikrim holos
Behzod Aliev
12/06/2019 00:26
Муборо булсин