Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиядаги йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди
Терма жамоа аъзолари у ерда 25 февралга қадар машғулот олиб боришди. Йиғин давомида футболчиларимиз Швейцариянинг "Делемон" (2:2) ва Грузиянинг "Локомотив" (3:2) жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишди. Шундан сўнг Любинко Друлович бошчилигидаги Олимпия терма жамоаси Туркияда йиғинни давом эттирди.
Туркиядаги йиғин давомида вакилларимиз "Истамбул Башакшеҳир" клубининг U-23 жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Кеча футболчилар Туркиядаги йиғинни якунлаб, юртимизга қайтиб келишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмат хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.
Фикрлар