Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг қайдномаси маълум (фото)
Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси 2 апрелдан Тошкентда машғулотларга киришади.
Режага мувофиқ, йиғиннинг иккинчи қисми 6 апрель санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирилади. Терма жамоамиз назорат учрашуви доирасида 10 апрель куни Хитойга қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, дастлабки йиғинга асосан маҳаллий клубларда тўп сурувчи футболчилар жалб этилди. Айни пайтда легионерларимиз клублари билан музокаралар давом этмоқда ва якуний рўйхат ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Фикрлар