Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Украинага қарши таркиби эълон қилинди

Темур Копадзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Украинада ташкил этилган Валерий Лобановский халқаро турнирида иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон U21 ҳамда Украина U21 терма жамоалари баҳси бошланади.

Қуйида терма жамоамизнинг ушбу учрашув учун танланган асосий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

Ҳамидулло Абдунабиев, Диёр Холматов, Ҳусайн Норчаев, Улугбек Ҳошимов, Жасур Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Элдор Бегимов, Одил Андумажидов, Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, Диёр Раҳимқулов, Ризо Турдиалиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!