Ўзбекистон олимпиячилари Жанубий Кореяга қарши беллашувда оқ рангли либосларда ҳаракат қилади

Эртага тушда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Жанубий Кореядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк ўйинни ўтказади.

Мезбонларга қарши кечадиган дастлабки беллашувда Кападзе шогирдлари оқ, дарвозабонимиз сариқ рангдаги либосда ҳаракат қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, ўйин "Хвасон" стадионида Тошкент вақти билан соат 13:00 да старт олади. Мазкур баҳс трансляцияси айни пайтда сўроқ остида турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!