Ўзбекистон Осиё кубогига мезбонлик қилади

Ўзбекистоннинг 2022 йилда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Осиё кубоги баҳсларини ўтказиш бўйича ОФКга йўллаган аризаси ижобий жавоб олди. Бу ҳақида ЎФА расмий "Телеграм" саҳифаси маълумот бермоқда. 

"Aввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги U20 Осиё кубоги финал босқичини юртимиз майдонларида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллаган эди.

ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб борди ва чемпионатнинг расмий мезбонини бугун эълон қилди.

Aёллар футболи бўйича ОФК қўмитасининг қарорига кўра, "U20 Осиё кубоги-2022" беллашувлари Ўзбекистон майдонларида ўтказилади. Мазкур чемпионат баҳслари 2022 йилнинг 4-17 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, мазкур чемпионатда юқори уч ўринни эгаллаган терма жамоалар 2022 йилги U20 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади", - дейилади хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!