Ўзбекистон Осиё ўйинларининг чорак финалига йўл олди

Осиё ўйинларидан ўрин олган футбол бўйича Ўзбекистон ва Гонгконг Олимпия терма жамоаларининг нимчорак финал босқичи доирасидаги ўйини ўз якунига етди.

Вакилларимизнинг тўла устунлигида ўтган баҳсда 0:3 ҳисоби қайд этилди. Хусусан, дастлаб 27-дақиқада Икром Алибоев ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Жавоҳир Сиддиқов иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 65-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев томоинда урилган гол ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Қайд этиш жоиз вакилларимизнинг кейинги рақиби Жанубий Корея ва Эрон вакиллари ўратсидаги баҳсдан сўнг аниқ бўлади.