Ўзбекистон ОТЖ аъзоси Шотландия клубига ўтмоқда (фото)

Шотландиянинг "Ливингстон" футбол клуби Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва "Сурхон" ҳимоячиси Достонбек Турсуновга қизиқиш билдириб, кўрикдан ўтиш учун футболчимизни Шотландияга таклиф қилди.

"Ливингстон" Шотландия олий лигаси вакили бўлиб, 2022/23 мавсумида жамоа 6-ўринни эгаллаган. Шу жумладан, Шотландия чемпионатида "Селтик" ва "Глазго Рейнжерс" каби гранд жамоалар ҳам иштирок этади.

Агар Достон Турсунов кўрикдан муваффақиятли ўтса ва футболчининг ҳаракатлари "Ливингстон" мураббийларга мос келса, Турсунов Шотландия чемпионатида фаолиятини давом этириш мумкин. Бу билан бирга, тарихда илк маротаба ўзбекистонлик футболчи Шотландия чемпионатида тўп тепиши эҳтимоли бор.

photo_2023-08-01_23-37-14

"Сурхон" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!