Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси мутасаддилари ёшлар билан учрашди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси ташкил қилинганига кўп бўлмаган бўлса-да, жаҳон чемпионатини Тошкентга олиб келганди.
Эндиликда, ассоциация юртимиз бўйлаб, ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида самарали ишларни амалга оширишни бошлаб юборди. Бугун, Тошкент шаҳридаги 288 мактабда "Яшил чироқ" тадбирида ассоциация раиси Ҳожиакбар Ҳакимов ёшлар билан учрашди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати билан ёшларни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш, турли хил ёмон йўлларга кириб кетишни олдини олиш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Фикрлар