Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциациясига раис ўринбосарлари тайинланди!

Маълумки, Бутунжаҳон яккакураш оламида панкратион ва грепплинг спорт тури анчагина тарихий ва оммавий йўналишлардан ҳисобланади. Айниқса, панкратион илк Олимпиада ўйинлари таркибида бўлганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Айнан ушбу спорт турларини Ўзбекистонда ҳам ривожлантириш учун жорий йил Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси ташкил этилди ва илк уринишдаёқ жаҳон чемпионатини Тошкент шаҳрида ўтказишни уддалалади. Шунингдек, Фарғона шаҳрида "Янги Ўзбекистон" турнири ташкил этилди.

Эртага 1 октябрь куни Самарқанд шаҳрида панкратион бўйича Silk Road турнири ташкил этилаётган бўлса, 6-8 октябрь куни Қўқонда грепплинг бўйича "Қўқон Опен" турнири бўлиб ўтади. Хуллас, ассоциация ташкил топганига кўп бўлмасада, 4 та нуфузли турнирни ўтказганлиги хам катта воқелик десак, янглишмаган бўламиз. Албатта, бу ҳаракатлар юртимизда ушбу спорт турларини янада ривожлантиришга қаратилган. Шубҳасиз, ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда, бироқ Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси раиси Ҳожиакбар Ҳакимовнинг таъкидлашича, яна қилинадиган ишлар кўп. Олдинда Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган, Combat Game турнири борлиги ва унда ўзбекистонлик йўлланма олган спортчиларга эътибор қаратиш кераклигини ҳам айтиб ўтди. Айнан, ушбу ишларни амалга оширишга бағишланган ассоциациянинг йиғилишида, раис ўринбосарлари тайинланди.

IMG_20230930_191916_992

Бунда ўз тажрибалари ва билими билан жонбозлик кўрсатадиган кадрлар тавсия этилди. Якунда, Камолиддин Салоҳиддинович Шарофутдинов Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциациясининг ташкилий ишлар бўйича раис ўринбосари этиб тайинланган бўлса, Афзалхон Аълохонович Юнусов Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциациясининг панкратион йўналишини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари сифатида иш бошлади. Албатта, ушбу тайинловлар ўзини оқлаши ва мазкур спорт турларининг ривожига катта хисса қўшишади деган умиддамиз. Масъулиятли вазифада уларга омад тилаб қоламиз!

IMG_20230930_191547_550

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!