Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциациясининг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига раҳбар сайланди

Хабарингиз бор, яқиндагина Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси ташкил этилганди. Эндиликда вилоятларда ҳам ушбу спорт турларининг оммавийлигини ошириш борасида вилоят раҳбарлари сайланмоқда.

IMG_20230521_120238_407

Жумладан, 20 май куни ассоциация раиси Ҳожиакбар Ҳакимов бошчилигида делегация Фарғона шаҳрига ташриф буюрди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фарғона "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейидаги ўзига хос тадбирда иштирок этишди.

IMG_20230521_112332_783

Тадбир мобайнида ёш ҳарбийларнинг ўзига хос чиқишлари барчани эътирофига сазовор бўлди. Якунда Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциациясининг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига раҳбар сайланди. Ушбу масъулиятли вазифа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фарғона "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи директори подполковник Беҳзод Ахатжонович Исматовга топширилди.

Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси раҳбариятининг навбатдаги ташрифи воҳа вилоятларига бўлиши кутилмоқда.

IMG_20230521_112317_316

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!