Ўзбекистон Про-лигаси. Бугун фақат юқори бешлик жамоалари учун қуръа ташлаб берилади

Про лига 2-босқичига қуръа ташлашда бугун юқори бешлик клубларига эътибор қаратилади. Қуйи бешлик клублари учун қуръа маросими шу ҳафтанинг иккинчи ярмида ўтказилади. 

Боиси, “Зомин”, “Янгиер”, “Арал самали” футбол клублари ЎзПФЛ олдидаги мажбуриятларини шу вақтга қадар бажармай келмоқда. Мазкур клубларга 14 сентябрь санасига қадар масалани ҳал қилиш учун муддат берилди. Акс ҳолда, улар 2-босқич олдидан мусобақадан четлаштирилади.

 

Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!