Ўзбекистон Про-лигаси. Қолдирилган учрашувда "Шўртан" қийинчилик билан ғалаба қозонди

Ўзбекистон Про-лигаси 16-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Шўртан" - "Ғиждувон" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

24-дақиқада Шавкат Раҳматов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Беллашувда бошқа гол киритилмади. 

Шу тариқа, ғузорликлар очколари сонини 20 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 6-ўринни банд этиб турибди. 13-очкоси бор "Ғиждувон" 9-поғонадан жой олган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!