Ўзбекистон қўшимча таймларда Жанубий Кореядан енгилди ёхуд хатолар қимматга тушди
Ads

Бугун Осиё ўйинлари футбол баҳсларидан ўрин олган Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви ўтказилди.

Беллашувда дастлаб кореяликлар марказдан бошланган ҳужумни самарали якунлашди. Хванг Уи Жо жарима майдони ичида Ботирали Эргашев қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига тўп йўллади. Шу тариқа, вакилларимизнинг “қуруқ” ўйинлар серияси барҳам топди.

Орадан бир қанча вақт ўтган ҳаводаги тўп учун курашда рақибдан устун келган Достонбек Ҳамдамов икки рақибни алдаб, Жалолиддин Машариповга ташлаб берди. Машарипов эса қийинчиликсиз гол урди.

Ҳисобдаги мувозанат тенглашганидан сўнг Жанубий Корея вакиллари босимни оширишди. Аммо ҳа деганда ҳам уларнинг ҳаракатлари қовушавермади.    

35-дақиқада Достонбек Турсуновнинг хатосидан сўнг яна ўша Хванг Уи Жо вакилларимизни “ранжитди”. Бу сафар ҳужумчи узоқ масофадан посбонимизни ожиз қолдирди.

Иккинчи таймда шиддатни оширган терма жамоамиз, 53-дақиқада мақсадига эришди. Икром Алибоев рақиб дарвозабони майдончасида посбоннинг оёқлари орасидан тўпни тўрга йўллади.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Икромнинг ҳаракатлари эвазига гол урилди. У узоқ масофадан тепган тўп йўл-йўлакай кореялик футболчига тегиб, дарвозага бориб тушди.

75-дақиқа ўтиб бораётган Акрамжон Комилов тўпни тепиб юбориш жараёнида хатога йўқ қўйди. Натижада, икки бор дарвозамизга йўл топган Хванг Уи Жо хет-трик қайд этди.

Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг билан тугагач, ҳакам қўшимча таймларга мурожаат қилди.

Экстра таймларда Икром Алибоев асабларини жиловлай олмади ва рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Вазиятга яқин турган рефери иккинчи таймда огоҳлантирилган Алибоевни 101-дақиқада майдондан четлатди.  

Беллашув охирлаб бораётганда Рустамжон Ашурматов рақиб футболчисини жарима майдони ичида қўлидан тортиб, ушлаб қолди. Белгиланган пенальтидан Хванг Хи Чан унимли фойдаланиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ўзбекистон - Жанубий Корея 3:4 

Голлар: Хванг Уи Жо 5, 35, 75, Жалолиддин Машарипов 17, Икром Алибоев 53, Хванг Хюн Су автогол 57, Хванг Хи Чан 118

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Акрамжон Комилов, Рустамжон Ашурматов, Достонбек Турсунов, Аббос Отахонов, Икром Алибоев, Одилжон Ҳамробеков, Достонбек Ҳамдамов (Бобир Абдихолиқов, 68), Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов (Андрей Сидоров, 120+1), Забиҳилло Ўринбоев (Дониёр Нарзуллаев, 115).

Жанубий Корея: Сонг Бум Кеун, Хванг Хюн Су, Ким Мин Жаэ, Ким Жин Я, Ким Мун Хван, Сон Хон Мин, Хванг Ин Беом, На Санг Хо, Жанг Юн Хо, Ли Сонг Мо, Хванг Уи Жо.

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 42, Рустамжон Ашурматов 65, Икром Алибоев 84, Ли Сонг Мо 94, Достонбек Турсунов 117, Хванг Хи Чан 119, Ли Жун Хо 120+3

Четлатиш: Икром Алибоев 101

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Islom Esanov
27/08/2018 16:40
birgina Rustam Ashurmatovni xatosi Uzbekiston muxlislarini kayfiyatini buzdi va qolgan 10 futbolchini kelajagini yo qildi
Rakhmonov Jamshid
27/08/2018 23:47
Корея бн куф суфчи ёки кайтаргичларни олиб юриш керакми дейман. Астогфруллох! Парадокс, Корея бн уйинда ёш болаларни хатоларини килишаяпти. Германияни каранг, кулгили.... проста кулгили. Уйинчилари итдек югуради, 3-4 таси техникаси бор холос. Эрон хам шу. АФК судьяларини гапирмаса булади. Ашурматов довдираб колгани, унга четдан босим булгани, Хайдаров уни уйинга тайёрламагани. Заби просто а килиб куйди. Кулгили, ётиб олиши ухшамаган симуляция. Энг кизиги у Капитан!!! Хайдаровни огайнисини углими у! Хайдаровни вакти утди. Биронта клубни олиб мураббийлик килсин. Забини хам узи бн олиб кетсин!
Rakhmonov Jamshid
27/08/2018 15:03
Уйинда мазмун йук. Афсус, агар Кореяни ютса хам Р.Хайдаровга максимум 3 бахо куярдим. Тактика йук. Забихулло «0» . Фактический 10 киши булиб уйнаяпмиз.
Odilboy Xasanovich
27/08/2018 17:16
Hech qanaqa uzgarish yuq. Yangilanish yuq. Kurinib turibdi. Yuqoridigilani uzgarishini yana kutamiz shekilli.
Odilboy Xasanovich
27/08/2018 16:52
Anchadan buyon uzbek fudbolini kurmasdim. Yuq joydan asab buzuldi.
&
Абдул
27/08/2018 14:58
Болларни махтайвериб талтайтирвпрдик айникса вратарни чичкок
Islom Esanov
27/08/2018 16:44
varatamiz Labanovni ukasi shekili
&
Абдул
27/08/2018 17:04
Ровшан хам хато алмаштириш килди Бобирни урнига Яхшибоевни тушириш кэраг эди