Ўзбекистон самбочилари иштирокида катта флешмоб ўтказилди
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида "Биз спортни танлаймиз" шиори остида катта флеш-моб бўлиб ўтди. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади - самбони юртимизда оммавийлигини оширишга қаратилди. Мазкур улкан тадбир юзлаб одамларни бирлаштириш баробарида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим роль ўйнади.
Флешмобда Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон самбо ассоциацияси вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўзбекистонда самбо кенг ривожланаётганига, спортчиларимизнинг халқаро мусобақалардаги ажойиб натижалари ҳам мисол бўла олади.
Тадбир давомида спорт ишқибозлари самбо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари, шунингдек, 11-13 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган самбо бўйича ўсмир ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиблари билан учрашдилар.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар