"Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилдик деб ўйлайман" - Осиё чемпиони Диёрбек Эрматов
“Мусобақа аъло даража ўтди. Юртимизга кўплаб давлатлардан маҳоратли спортчилар ташриф буюришди. Ҳақиқатан рақибларимиз бир-биридан кучли эди. Кучлилар орасида терма жамоамиз аъзолари ҳам юқори натижалар қайд этган ҳолда Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилдик деб ўйлайман. Мен мусобақада ўсмирлар ўртасида -73 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқида 137 кг натижа билан олтин, силтаб кўтариш машқида эса 150 кг натижа билан бронза медали соҳиби бўлдим. Асосий рақибим Таиланд ва қозоғистонлик спортчилар бўлишди.
Яқинда Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этган қозоғистонлик спортчига 1 кг фарқ билан ютқазиб қўйгандим. Натижада 2-ўринни қўлга киритган эдим. Бу сафар юртимизда олтин медаль соҳибига айландим. Келгусидаги олий мақсадим – Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларида қатнашиб, ватанимиз номини дунёга танитиш ҳамда Жаҳон рекордини янгилаш”, — деди Диёрбек Эрматов.
Фикрлар