
Ўзбекистон шахмат чемпионати Олий лигасига старт берилди!
Ўзбекистон шахмат чемпионати – Олий лига 2025 га старт берилди!
18–28 апрель кунлари Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги Халқаро шахмат мактабида мукофот жамғармаси 66 000 АҚШ долларини ташкил этган, эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакатимизнинг энг нуфузли шахмат мусобақаси — Ўзбекистон чемпионатининг Олий лигаси бўлиб ўтади.
Чемпионатда юртимизнинг энг кучли 16 нафар эркак ва 16 нафар аёл шахматчилари ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Ушбу мусобақа нафақат чемпионлик унвони, балки халқаро майдонларга муносиб тайёргарлик, шахматчилар салоҳиятини баҳолаш ва миллий шахмат тараққиётида муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.
Фикрлар