Асосий мазмунга ўтиш

Шахмат

Ўзбекистон шахматчилари FIDE Жаҳон кубоги 2025 чорак финалида

Турнирнинг 6-босқич (чорак финал) учрашувлари 17 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 14:30 да бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 14–15-ноябр кунлари 1/8 финал босқичи баҳслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон вакили Нодирбек Якуббоев ва арманистонлик шахматчи Саргисян Габриел ўртасидаги икки учрашув 1,5:0,5 ҳисобида якунланди. Ишончли ғалабага эришган Н. Якуббоев турнирнинг 6-босқичи (чорак финал) йўлланмасини қўлга киритди.

Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров Германиянинг етакчи шахматчиларидан бири Фридрик Сване билан кечган икки учрашув якунига кўра 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг 6-босқич (чорак финал) учрашувлари 17 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 14:30 да бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ