Ўзбекистон Суперкубоги ўтказиладими? - Диёр Имомхўжаевдан жавоб

Бугун "Спорт" телеканалида Ўзбекистон футболи мавсум якунларига бағишланган кўрсатув бўлиб ўтди. Унда ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев иштирок этди.

Ўзбекистон лига кубоги ғолибига мукофот пули бериладими?

Диёр Имомхўжаев кўрсатув давомида кейинги йил Ўзбекистон Суперкубоги ўтказилиши режалаштирилаётгани борасида айтиб ўтди. Бунинг учун ҳеч қандай муаммо йўқлигини қўшимча қилди.

Маълумот ўрнида, "Пахтакор" клуби Суперлига ва кубок соҳиби бўлганини инобатга олсак, Суперкубокда вице-чемпион, яъни "Локомотив" "шерлар"га қарши баҳс юритади.