Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар қачондан сотувга чиқарилиши маълум бўлди

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг расмий сайти Ўзбекистон Суперкубоги учун Самарқандда бўлиб ўтувчи "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув чипталари қачондан сотувга чиқарилишини маълум қилди. 

Манбанинг ахборот беришича, беллашувни бевосита "Динамо" стадионидан кузатиб боришни хоҳловчи футбол ихлосмандлари эртадан бошлаб стадион кассаларидан чипталарни сотиб олишлари мумкин. 

“Пахтакор” ва “Насаф” ўртасида кечадиган Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув 6 март куни бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!