Ўзбекистон Суперлигаси. "Бўрилар" ва "лочинлар" тўқнашувида кучлар тенг келди

Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Жамоалар ўйин давомида бир нечта қулай имкониятларга эга бўлди. Аммо икки томон ҳам гол уришга муваффақ бўлмади.

Шу тариқа, "лочинлар" очколарини 34 тага етказиб олган ҳолда, Суперлига турнир жадвалида 3-ўринда қолди.  "Бўрилар" эса 31 очко билан 5-ўринни банд этган.

  • Суперлига
  • 18-тур

Сўғдиёна

0 : 0

10/09/2022 20:00

Навбаҳор

  • 90+4'

    Учрашув якунига етди. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 0:0.

  • 90+2'

    Жўрабековнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 90'

    Иккинчи бўлимга бош ҳакам томонидан 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Жавоҳир Қаҳрамонов бурчакдан ажойиб усулда узатган тўпи дарвозага кириб кетгандек кўринди. Аммо тўп устунга тегиб, ўйинга қайтди.

  • 88'

    Бақоев жамоасида ўзгариш. Искандар Шойқулов ўз ўрнини Даниэль Насриддиновга бўшатиб берди.

  • 85'

    Энди Жокич сариқ карточка ишлаб олди.

  • 83'

    Жасур Ҳасановга қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 80'

    Сардор Қулматовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 79'

    Жасур Ҳасанов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ Ҳошимов ўз вақтида тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 76'

    Марушичга тиббий ёрдам кўрсатилиши керак.

  • 73'

    Бабаян ўзгаришга қўл урди. Асадбек Собиржонов ўрнига ўйинни "Сўғдиёна"нинг собиқ футболчиси Дониёр Абдуманнопов давом эттиради.

  • 72'

    Норхоновдан ажойиб зарба, Юсуповдан чиройли сейв.

  • 70'

    Энди кураш асосан иккинчи қаватда кечмоқда.

  • 67'

    Абдужалил Маназаров ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 66'

    Тўп учун футболчилар ўртасида аёвсиз кураш кечмоқда.

  • 63'

    Ухххх. Марушич қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 62'

    Майдон эгалари таркибида ўзгариш. Аюбхон Нўмонов ўз ўрнини Абдужалил Маназаровга бўшатиб берди.

  • 62'

    Жўрабековнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 59'

    Меҳмонларда ўзгариш. Диёржон Туропов ўрнига Жасур Яхшибоев баҳсни давом эттиради.

  • 58'

    "Навбаҳор" ёрдамчи мураббийига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 57'

    Азим Аҳмедов Норхоновга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 55'

    Искандеровнинг узатмасидан сўнг тўп мезбонлар ҳимоячиларига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 54'

    "Лочинлар" рақиб жарима майдони олдида яна бир жарима зарбаси ишлаб олди. Қулай нуқта...

  • 52'

    Собиржоновнинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

  • 50'

    Наманганликлар жарима зарбаси амалга оширади.

  • 47'

    "Навбаҳор"да ажойиб имконият юзага келганди. Аммо бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    "Сўғдиёна"да 3 та ўзгариш амалга оширилди. 

    Виталий Денисов ўрнига Жавоҳир Қаҳрамонов, Баҳодир Насимов ўрнига Шохруз Норхонов, Шавкат Саломов ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга туширилди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади.

  • 45'

    Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 42'

    Митрович тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 40'

    "Навбаҳор" ҳисобни очган эди. Аммо ҳакам бу вазиятда офсайд борлигини қайд этди.

  • 37'

    Меҳмонлар майда паслар билан рақиб мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда.

  • 34'

    Боян Цигер сариқ карточка ишлаб олди.

  • 33'

    Қулматов сал қолса жиддий хатога йўл қўярди. Аммо дарвозабон шеригини бу хавфдан қутқариб қолди.

  • 30'

    Меҳмонлар қанотлардан ҳужумлар амалга оширмоқда. Бироқ майдон эгалари сафида ҳимоячилар яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 28'

    Асад Собиржоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 25'

    Денисов аутдан тўпни рақиб жарима майдони ичкарисига узатиб берди. "Бўрилар"нинг берган зарбаларидан сўнг тўпни "лочинлар" ҳимоячилари қайтаришга эришди.

  • 22'

    Туропов жаримадан хавфли узатма амалга оширди. Аммо "Сўғдиёна" ҳимоячилари тўпни қайтариб юборди.

  • 20'

    Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.

  • 17'

    Уххх. Туроповнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди. 

  • 15'

    Ҳозирча томонлар катта куч билан ҳужумга ўтмаяпти. 

  • 12'

    Жамоалар кичик хатоларга йўл қўймоқда.

  • 10'

    Майдон марказида "лочинлар" тўпга эгалик қилмоқда.

  • 7'

    "Навбаҳор" аъзоси Собиржонов мезбонлар вакили Жўрабековга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 4'

    Искандеровдан ажойиб пас. Собиржонов бу имкониятдан унумли фойдалана олмади.

  • 1'

    Беллашувга старт берилди.

  • *'

    Бугун "Сўғдиёна" тўқ кўк, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосларда тўп тепади.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. Старт учун барчаси тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Локо
11/09/2022 18:08
"Бўри"лар, "Лочин"лар демасдан жамоани номини ёзса бўлмайдими