Ўзбекистон Суперлигаси. Икки пенальти, яна баҳсли вазиятлар ёхуд "Сўғдиёна" ўз уйида АГМКга имкониятни бой берди
Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Кончилар" сафида голларга Мартин Боаке ва Хуршид Ғиёсов (пенальти) муаллифлик қилди. Бу голлар олмалиқликларга 3 очкони тақдим этди.
Шу тариқа, АГМК очколари сонини 32 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 4-поғонадан жой эгаллаган.
"Сўғдиёна" ҳисобида ҳам 32 очко мавжуд бўлиб, клуб 5-поғонани банд этган.
Фикрлар