
Ўзбекистон Суперлигаси. "Насаф" - АГМК ўйинида "Навбаҳор" ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Насаф" - АГМК учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Шу тариқа, қаршиликлар очколарини 31 тага етказиб олган ҳолда, Суперлига турнир жадвалида иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу натижа сабаб "аждарлар" 1-ўринга чиқиб олишни қўлдан бой берди ва "Навбаҳор"ни пешқадамлигича қолдирди. "Кончилар" эса 25 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар