O‘zbekiston Superligasi. "Nasaf" so‘nggi daqiqalarda penaltidan gol o‘tkazib, "So‘g‘diyona" bilan durang o‘ynadi

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

O‘zbekiston Superligasi 21-turidan o‘rin olgan "Nasaf" - "So‘g‘diyona" uchrashuvi yakunlandi. Unda jamoalar 1:1 hisobida durang o‘ynadi.

Dastlab Mateus Lima mezbonlarni hisobda oldinga olib chiqdi. So‘ng Shoxruz Norxonov penaltidan unumli foydalanib, muvozanatni tikladi. 

Shu tariqa, "Nasaf" ochkolari sonini 42 taga etkazib oldi. Jamoa ayni payt 1-pog‘onadan joy egallagan.

"So‘g‘diyona" hisobida 33 ochko mavjud bo‘lib, klub 5-pog‘onani band etgan. 

  • 90'

    Ўйин якунланди. Якуний ҳисоб - 1:1. 

  • 90'

    Ўйиннинг 99-дақиқаси давом этмоқда.

  • 90'

    Чермелга қизил карточка кўрсатилди.

  • 90'

    Беллашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Қаршиликлар қулай нуқтадан жарима зарбаси амалга оширади.

  • 86'

    ГООООООООООООООООЛ! Қаҳрамонов пенальтидан унумли фойдаланди - 1:1. 

  • 85'

    Пенальти. Жиззахликлар 11 метрлик жарима зарбасига эга бўлди.

  • 82'

    "Сўғдиёна" фойдасига пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам ВАР билан мулоқот қилмоқда.

  • 80'

    Норхонов ҳам жароҳат олди.

  • 79'

    Ухххх. Соловёвдан зарба, Абдуллаевдан супер сейв!

  • 76'

    Лука Чермел дарвоза томон кучли зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 73'

    "Бўрилар" таркибида ўзгариш. Жасур Ҳасанов ўрнига Шавкат Саломов, Даниел Насриддинов ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди.

  • 71'

    "Аждарлар" таркибида ўзгариш. Ҳусаин Норчаев ўз ўрнини Сухроб Нуриллоевга бўшатиб берди.

  • 70'

    Жасур Ҳасановга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 67'

    Рўзиқул Бердиев мажбурий ўзгаришга қўл урди. Жароҳат олган Ойбек Бозоров ўрнига Иван Соловёв майдонга тушди.

  • 65'

    Бақоев шогирдлари тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 63'

    Ойбек Бозоров тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 60'

    Лима Бозоровни қулай ҳудудга олиб чиқди. Аммо Ойбек вазиятни кўкка совурди.

  • 57'

    Жиззахликлар сафида ўзгариш. Хусниддин Ғофуров ўрнига Жасур Ҳасанов баҳсни давом эттиради.

  • 55'

    Гол ўтказиб юборгандан сўнг "Сўғдиёна" майдонда "жонланди".

  • 53'

    "Аждарлар" жарима зарбасидан қулай имкониятга эга бўлганди. Бироқ Ширинбой Абдуллаев тўпни қайтарди.

  • 50'

    ГООООООООООООООЛ! Матеус Лима Круз ноодатий зарбаси билан учрашувда ҳисобни очди!

  • 49'

    Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбасидан тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 48'

    Лиманинг қанотдан амалга оширган узатмаси кучли чиқди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 46'

    "Насаф" таркибида ўзгариш. Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Ойбек Бозоров майдонга туширилди. 

  • 45'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 41'

    "Насаф" яна бир бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 39'

    Уххх! Акмал Мозговой деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

  • 37'

    Жиззах клуби бурчак зарбаси амалга оширади.

  • 33'

    "Сўғдиёна" сафида мажбурий ўзгариш. Виталий Денисов ўз ўрнини Хислат Ҳалиловга бўшатиб берди.

  • 30'

    Норчаев Лимани қулай вазиятга олиб чиқмоқчи эди. Аммо жиззахлик ҳимоячилар Матеусни тўхтатишга муваффақ бўлди.

  • 27'

    Эшмуродовнинг зарбаси рақиб футболчиларига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Яна бир бурчак зарбаси. 

  • 26'

    Ўйинда ҳарорат ошиб бормоқда. Томонлар тезкорлик билан ҳужумлар юзага келтиришга уринмоқда.

  • 23'

    "Бўрилар"нинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат сабаб якунига етмай қолди.

  • 20'

    Даниэль Насриддиновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 19'

    "Насаф" яна бир бор бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритади.

  • 16'

    Жўрабековнинг узоқдан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

  • 14'

    Майдон эгалари тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 11'

    Ҳозирча голга арзийдиган хавфли вазият юзага келгани йўқ. Жамоалар бир-бирини ўрганиш билан банд.

  • 9'

    Энди жиззахликлар секин-асталик билан ҳужумга ўтмоқда.

  • 6'

    Саитовнинг узатмасидан сўнг тўпга легионер Матеус Лима етиб кела олмади.

  • 4'

    "Аждарлар" бурчак зарбасидан хавфли вазиятга эга чиқди. Аммо Ширинбой Абдуллаев тўпни ушлаб олди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!
&
Турсунов Рамазон
10/10/2022 12:17
Бу футолни хакам уйн ади .Бунака раво хакамни футболга умуман кераги йук агар лисинзиясини олмаса юкоридагилани буйругини бажарган булади.Шундан кейин Узбек футболини куришни хожати калмайди.Эсиз узбек футболи яна стадиёнга мухлислани чакириш керак дебжар солишларига улайми эсиз футбол
Жабборов Ахмаджон
10/10/2022 08:48
Бу спорт узда секс рекламалар қачон тугайди. Ҳавотир олманглар кимга нима керак бўлса аптекадан топиб олади.
Ishoq Ruziev
09/10/2022 21:02
Ilgiz tantash kirib ket