Ўзбекистон Суперлигаси. "Сурхон" охирги 5 ўйинда атиги бир марта "Насаф"дан очко тортиб олган

Эртага Суперлиганинг 18-турида Қаршининг "Насаф" клуби Термизнинг “Сурхон” жамоаси билан беллашади. Учрашув эртага Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ушбу жамоалар "воҳа дербиси"да шу вақтгача 23 бор куч синашган. Шулардан 18 беллашувда қаршиликлар ғалаба қозонган. Тўрт учрашувда дуранг қайд этилган. Битта ўйинда "Сурхон" зафар қучган. Тўплар нисбатидаги яққол устунлик ҳам "аждарлар" томонида - 62:17.

Жамоалар сўнгги бор Суперлигада 2022 йилнинг 4 июль куни Қаршида беллашган. Унда "Насаф" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги голларни Ҳусаин Норчаев ва Иван Соловевлар киритган.

"Аждарлар" термизликлар билан Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичида ҳам тўқнаш келган. Номинал меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиққанди.

Эътиборингизга жамоаларнинг сўнгги беш учрашуви натижаларини ҳавола қиламиз:

04.07.2022. "Насаф" — "Сурхон" | 2:0
11.11.2021. "Сурхон" — "Насаф" | 2:2
15.04.2021. "Насаф" — "Сурхон" | 6:0
21.09.2020. "Насаф" — "Сурхон" | 5:0
13.03.2020. "Сурхон" — "Насаф" | 1:2

 

Манба: "Насаф" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!