Ўзбекистон Суперлигаси хориж телеканалларида намойиш этилиши мумкин

Айни пайтда коронавирус туфайли чемпионатлар тўхтатилган. Айрим клублар ва мусобақа ташкилотчилари чемпионатларни ўтказмаслик бўйича қарор қилишган, баъзилар эса мухлисларсиз бўлса-да, мавсумни якунлаб қўйишни ўйламоқда. Чунки телетрансляциялардан катта даромад олинади. Аммо кучли бешлик чемпионатларида лигалар бирма-бир мавсумни бекор қилмоқда.

Охирги кунларда Ўзбекистон Суперлигаси қачон давом эттирилади? деган саволлар кўпайган. Агар кўплаб чемпионатлар бекор қилинса, биз учун катта имконият бўлиши мумкин. Қандай дейсизми? Албатта, бу телетрансляциялар билан боғлиқ. Россиянинг "Матч ТВ" телеканали футбол йўқ пайтда чемпионатни ўтказаётган бошқа давлатлар лигасининг трансляция қилди. Балки бизда ҳам карантиндан сўнг оммавий спорт тадбирларига рухсат берилса, камида "Матч ТВ" бошқа чемпионатлар йўқлиги ёки камлиги учун Суперлига трансляция ҳуқуқини сотиб олиши мумкин. Бу бизга реклама вазифасини бажариб беради. Балки футболчиларимиз учун кучли чемпионатларга эшиклар очилар.

Ўз навбатида ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида шунга ишора қилди.

Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқиш учун Саудия Арабистони ва Япония тажрибасини қўллагани маъқулми?

3331581192255

Одил ва Элдорга жаҳон чемпионати армон бўлиб қолмасин

Карантиндан сўнг учрашувлар маълум муддат мухлисларсиз ўтказилади. Фақат битта шарт билан — учрашувларнинг барчаси, албатта, жонли намойиш этилиши керак. Бу биринчи навбатда ЎзПФЛ ҳамда клублар томонидан имзоланган ҳомийлик шартномалари шартларини ҳимоя қилади, иккинчи навбатда мухлислар учрашувларни бевосита кўра олиш имконига эга бўлади ва табиийки, шаффофлик юзага чиқади. Учинчи томондан эса Европанинг бир қатор чемпионатларида танаффус экани кутилмаганда катта эътиборнинг Ўзбекистонга қаратилишига туртки бўлиши мумкин, - деди ПФЛ вакили.

Демак, барчаси ўзимизга боғлиқ. Уйда қолиб, карантин қоидаларига риоя қилсак, тезроқ бу вирусдан қутуламиз. Карантин тугагач эса футбол баҳсларидан яна баҳраманд бўлишимиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Яшин Ш.И
30/04/2020 18:14
Диёрбек биринчи уринда хакамларимизни огохлантириб куйиш эсдан чикмасин, уларни харакатларини бутун жахон томоша килаётганлигини билишсин, урганган кунгил уртанса куймас деганларидек таг'ин уйин давомида котта окаларини севимли жамоаларини куллаб юбормокчи булиб шарманда булиб колишмасин, ахир уларга "инсон фактори" ва яна алламбало факторлар утмайди.
Ibpax Ibragimic
29/04/2020 21:10
Буларга пул кераку Европа футболчиларимизга кизикиш билдирса оти каласидай пул сурашади йулида киб чикариб юборса яхширокмидикан ихтидорлар бизда куп бита нарса чета уйнаган лиегонер уйнчиларимиз уйинлари узбда уйнейдигон тубдан кучлироми бизи рахбарларимиз дагаса шуна футболчиларимиз чарчап колишади мутахасис зормас бизда кандай килиб Тернер бувоган билмадим таниш билишми
&
Нодирбек жовлиев
29/04/2020 15:26
Булар енди тӯйдан олдин ноғара чалиб бошлашди