Ўзбекистон Суперлигасида 11-ўринни эгаллаган жамоа Туркияда йиғин ўтказади

Бекободнинг “Металлург” жамоаси машғулотларнинг иккинчи босқичини Тошкентда бошлади. Жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби 24 октябрь санасида пойтахтга келиб, меҳмонхонага жойлашишди. Шу куннинг ўзидаёқ машғулотлар бошлаб юборилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Луисма Эрнандес бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар куни футболчиларнинг жисмоний тайёргарликни тиклаш, тўп билан ишлаш, ўйинчиларнинг майдонда бир бирларини тушиниш жараёнларини шакллантиришга катта эътибор қаратмоқда. Тошкентдаги йиғин 1 февраль санасига қадар давом этади. Машғулотлардан ташқари назорат кўрик учрашуви ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Пойтахтдаги йиғин якунлангач, “Металлург” жамоаси 3 февраль санасида Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади ва тайёргарликнинг учинчи босқичи хорижда давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!