Ўзбекистон терма жамоаси эртага Россиянинг амалдаги чемпионига қарши майдонга тушади

Аввал хабар берилганидек, Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бош жамоамиз эртага Россиянинг амалдаги чемпиони – “Зенит”га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Мазкур баҳс Дубай шаҳрида жойлашган NAS спорт мажмуасида Тошкент вақти билан соат 11:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!