Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига РПЛ клубларидан таклифлар бор!

"Тобол" ҳужумчиси Игорь Сергеев жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Meta-ratings.kz хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, 29 ёшли форварднинг Қозоғистон клуби билан яна бир йиллик шартномаси бор, аммо рақобатбардош чемпионатдан таклиф бўлса, келишувни бекор қилиш имконияти мавжуд. 

Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига Россиянинг бир нечта жамоаларидан таклифлар бор. Ўтган ёзда Сергеевга Польша клубидан ҳам қизиқишлар бўлганди, бироқ у мавсумни "Тобол"да якунлаб қўйишни истаган.

2022 йилги мавсумда Игорь 26 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
10/12/2022 20:23
оёги кийшик гилайни ким хам оларди?