Ўзбекистон терма жамоаси июнда Тошкентда Шимолий Кореяга қарши ўйин ўтказади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон миллий терма жамоасига ФИФА кунларида кучли спарринг-рақиблар топиш учун кўплаб терма жамоалар билан музокаралар олиб бораётган эди.
Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича музокаралар натижасига кўра Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоаси билан келишувга эришилди. Жорий йилнинг 7 июнь куни Шимолий Корея терма жамоаси пойтахтимизда меҳмон бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди.
Фикрлар