Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати давомидаги қароргоҳига етиб келди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида икки ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Вакилларимиз Канада ва Нидерландияга қарши баҳсларда имкониятни бой берди. Бугун эса Фабио Каннаваро шогирдлари Нью-Йоркдан мундиал давомидаги қароргоҳи жойлашган Атланта шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумот учун, "оқ бўрилар" турнирнинг илк турида Колумбия билан куч синашади. Ушбу учрашув 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.

Фикрлар