Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати мезбонига қарши майдонга тушади
2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойида Канада қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА маълум қилди.
Унга кўра, терма жамоамиз мундиал мезбони билан 1 июнь куни "Эдмонтон" (Канада) стадионида баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро шогирдлари мусобақанинг "К" гуруҳидан ўрин олиб, Португалия, Колумбия, Конго/Янги Каледония/ Ямайка билан кураш олиб боради.



Фикрлар