Ўзбекистон терма жамоаси Камерун ва Коста-Рикага қарши ўйнайди

ОФК тақвимига мувофиқ, сентябрь ойидаги миллий терма жамоалар учун белгиланган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикасида ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган.

Ушбу йиғин давомида вакилларимиз 2022 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари - Камерун ва Коста-Рика миллий терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Мазкур баҳслар 23 ва 27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

23-сентябрь
Камерун — Ўзбекистон 

27-сентябрь
Коста-Рика — Ўзбекистон 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!