Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?

Ўзбекистон — КХДР ўйини олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Унда ОФК вакиллари ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Вакилларимиз мазкур баҳсда тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!