Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида иштирок этиши мумкин!

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда "Vesti kz" нашри хабар бермоқда. 

Унга кўра, Қозоғистон футбол федерацияси бу борада ЎФА билан музокаралар олиб бормоқда. Учрашув ноябрь ойидаги халқаро танаффус вақтида бўлиб ўтиши мумкин. Қозоғистон терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги сўнгги ўйинни 15 ноябр куни Бельгияга қарши ўтказади. "Оқ бўрилар" эса 10 июнда "ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Қатарни қабул қилгач, бўш бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе шогирдлари АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган Мундиалга чиқиш учун ажойиб имкониятга эга бўлиб турибди. Вакилларимиз кейинги беллашувни БААга қарши ўтказади. Дуранг ёки ғалаба бизни Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Агар мағлуб бўлсак, Қатарни ютишимиз шарт бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
28/03/2025 15:27
Алиевни гаплари учун хам козоклар билан уйнаб,йирик хисобда ютиб уни овозини учириш керак
&
Socceruzb
28/03/2025 13:51
ЖЧ га чиқсак, Қозоғистон билан ўйнаш фойдали бўлмаса керак.